Ўзбекистондаги корхоналарнинг 57% ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари яхшиланишига ишонади – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар сўрови

Ўзбекистондаги корхоналарнинг 57% ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари яхшиланишига ишонади – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар сўрови

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ноябрь ойида Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учун корхоналар ўртасида сўров ўтказди. Сўровномада республика бўйича 1008 та корхона иштирок этди. Мутахассислар тадбиркорлардан уларнинг бизнесини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида сўрашди.

Сўровнома икки йўналишда ўтказилди:

  • бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш;
  • тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантиш истиқболларига бўлган умидлари.

Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг таҳлили шуни кўрсатдики, бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 27 баллни ташкил этди, бу эса тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ўртача ижобий фикрларини тавсифлайди. Хусусан, қишлоқ хўжалигида ҳозирги ҳолат кўрсаткичи мос равишда 53 балл, саноат - 15, қурилиш - 29, хизмат кўрсатиш - 16 баллни ташкил этди.

Шу йилнинг ноябрь ойида ўтказилган сўровларда корхоналарнинг 35 фоизи бизнеснинг ҳозирги ҳолатини “яхши”, 52 фоизи “қониқарли” ва 14 фоизи “ёмон” деб баҳолади.

Товарлар/хизматларга бўлган талабни корхоналарнинг 42% - "яхшиланган", 45% - "ўзгармади", 14% - "ёмонлашди" деб жавоб берган.

Ходимлар сони корхоналарнинг 17 фоизида «кўпайган», 71 фоизида «ўзгармаган», 12 фоизида «камайган».

Кейинги 3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 51 баллни ташкил этди, яъни тадбиркорларнинг келгуси 3 ой ичида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида умидлари ижобийдир.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги истиқболларни кутиш кўрсаткичи мос равишда 61 балл, саноат – 37 балл, қурилиш – 29 балл, хизмат кўрсатиш - 60 баллни ташкил этди.

Сўровда қатнашган 1008 корхонадан 57% ўз бизнесининг истиқболларини "яхшиланмоқда", 39% - "ўзгармайди" деб баҳолашди ва атиги 5% "ёмонлашади", тахмин қилишган.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, товар/хизматларга талаб корхоналарнинг 50 фоизида «яхшиланади», 42 фоизида «ўзгармайди», 7 фоизида «ёмонлашади». Корхоналарнинг 34 фоизида ишчилар сони «ўсиши», 62 фоизида «ўзгармаслиги», 4 фоизида «пасайиши» кутилмоқда.

Корхоналарнинг 45% ўз маҳсулотларининг нархи "ўзгармайди", 34% "билмайман" деб жавоб беришди, 18% корхоналар ўз товарлари/хизматлари нархларининг "кўтарилишини" кутмоқдалар ва атиги 3% - "пасаяди" деб тахмин қилган.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 39 баллни ташкил этди. Яъни, мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг ҳолати яхши деб баҳоланади.

Мавжуд вазият ва тахминлар қийматлари ўртасидаги боғлиқлик иқтисодий ривожланишнинг ижобий тенденцияси яқин 3 ой ичида давом этишини англатади. Хусусан, қишлоқ хўжалигида ишбилармонлик муҳитининг кўрсаткичи мос равишда 57 балл, саноатда 26, қурилишда 29, хизмат кўрсатишда 37 баллни ташкил этди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида ишбилармонлик муҳитининг шу каби кўрсаткичларини баҳолаш ҳамкор давлатлар учун қуйидагича: Туркия (4) ва Россия (-5.7), Европа ҳудуди (-0.63), Хитой (2.1), Жанубий Корея (-15).

Ферузбек Давлетов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар