Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) сентябрь ойида Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учун корхоналар ўртасида сўров ўтказди. Сўровда 1003 корхона иштирок этди.
Сўровнома икки йўналишда ўтказилди:
- бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш;
- тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ойдаги кутилмалари.
Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг таҳлили
Бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 33 пунктни ташкил этди (ўтган ойга нисбатан 3 пунктга пасайиш), бу тадбиркорларнинг ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатига нисбатан ўртача ижобий деган фикрда эканликларини тавсифлайди.
1003 та корхонадан 37 %и бизнеснинг ҳозирги ҳолатини "яхши" (август ойида 38%), 49 %и "қониқарли" (август ойида 46%) ва атиги 14 %и "ёмон" (августда 16%) деб баҳоламоқда.
Товар/хизматларга бўлган талаб корхоналарнинг 39 фоизида «яхшиланди» (августда 34 фоиз), «ўзгармади» - 42 фоиз (августда 32 фоиз), 19 фоизда «ёмонлашди» (августда 34 фоиз). Ходимлар сони корхоналарнинг 23 фоизида “ўсди” (августда 11 фоиз), 63 фоизда “ўзгармади” (августда 72 фоиз), 14 фоизга “пасайди” (августда 17 фоиз).
Кейинги 2-3 ой давомида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 66 пунктни ташкил этди (ўсиш 3 пункт), яъни кейинги 2-3 ой ичида ўз бизнесини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тадбиркорларнинг тахминлари ижобий бўлиб қолмоқда. (1-расм)
Бизнес-иқлим кўрсаткичлари динамикаси, ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги ҳолати
Сўровномада қатнашган корхоналарнинг 68 %и ўз бизнеси истиқболини "яхшиланади", (август ойида 64%), 28% "ўзгармайди" (августда 33%) ва фақат 3% бу "ёмонлашади" (августда 3%) деб ҳисобламоқда.
Кейинги 2-3 ой ичида товар / хизматларга бўлган талаб корхоналарнинг 64 фоизида «яхшиланади», 30 фоизида «ўзгармайди» ва атиги 6 фоиз талабнинг «ёмонлашишини» тахмин қилмоқда.
Келгуси ойларда корхоналарнинг 46 %и ишчилар сонининг "ўсишини" кутмоқда, 49% ишчилар сони "ўзгармайди", 5% эса "пасайишини" кутмоқда. Сўровда 16% корхоналар ўз товар / хизматлари нархларини "ошириш", 36 %и ўз маҳсулотларига нархлар "ўзгартирмаслик", 4 %и "нархлар пасайишини" ни кутмоқдамиз деб жавоб беришди, шундан 45 % респондентлар мазкур саволга жавоб бермасликни маъқул кўришди.
Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 49 баллни ташкил этди (ўзгаришсиз), яъни Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолати яхши деб баҳоланди.
Мавжуд вазият ва тахминлар қийматлари ўртасидаги боғлиқлик яқин 2-3 ой ичида мамлакат иқтисодиёти жадал ривожланиб боришини англатади (2-расм).
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий цикли босқичлари
Экспертларнинг таъкидлашича, Европа ҳудуди (-1,19), Туркия (5), Жанубий Корея (68) ва ХХР (1,5) учун ишбилармонлик муҳитининг ўхшаш кўрсаткичларини баҳолаш мос равишда 0,15 пункт, 1 пункт, 2 пункт ва 0,5 пунктларда кичик ўсиш кузатилди. Россия учун кўрсаткич (-5) ўзгаришсиз қолди.
Ферузбек Давлетов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш