Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12 тага етди

Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12 тага етди

Республикамиз божхоначилари йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5 млн 229 минг АҚШ доллари қийматидаги болалар ўйинчоқларини экспорт божхона режимига расмийлаштиришди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп демакдир, деб хабар қилмоқда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Жорий йилда ўйинчоқларнинг Озарбайжонга экспорти 9 баробарга, Тожикистонга экспорти 1,8 баробарга, Қозоғистонга экспорти 1,7 баробарга ошган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини ушбу йилда илк бора Афғонистон, Молдова ва Исроилга экспорт қилинди.

Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Россия, Беларусь, Грузия, Қирғизистон каби давлатлар ҳам бор.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар