Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 64,6 млн долларга тенг бўлган 781,7 мингта мобил телефон хориждан импорт қилди.
Телефон импортида энг катта улуши бўлган давлатлар:
- Хитой — 556,6 минг дона (71,2%);
- Вьетнам — 143,4 минг дона (18,3%);
- Ҳиндистон — 36,7 минг дона (4,7%);
- БАА — 23,9 минг дона (3,1%);
- Россия — 11,3 минг дона (1,4%).
2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 79,9 мингта телефон импорт қилинган. Телефонлар импортининг умумий миқдори 5,5 млн долларга тенг бўлган.
Маълумот учун, январь-сентябрь ҳолатига кўра, 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани ташкил этди.
Изоҳ қолдириш