Президентнинг жорий йил 30 апрелдаги [ПФ-131-сон] фармонига мувофиқ, 2022 йилда ўзбекистонликлар расмий саналарни нишонлаш арафасида дам оладиган саналарга ўзгартиришлар киритилганди.
Ҳужжатга кўра, ўзбекистонликлар Қурбон ҳайит арафасида 4 кун дам олади.
- 9 июль — шанба (байрамнинг биринчи куни — бу ҳали расман тасдиқланмаган);
- 10 июль — якшанба (дам олиш куни);
- 11 июль — душанба (қўшимча дам олиш куни);
12 июль — сешанба (ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишлайдиганлар учун 16 июлдан кўчирилган дам олиш куни).
Мазкур саналарда дам олиниши ҳали расман тасдиқлангани йўқ, бироқ, бу катта эҳтимол билан ўзгаришсиз қолади ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хулосасига кўра, президентнинг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида акс этади.
Uzbekistan Airways эса анъанага кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан 50% чегирмани юқоридаги саналарда тақдим этмоқда.
«Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш