Етти ойда чакана савдо товар айланмаси 103,5 трлн сўмни ташкил этди

Етти ойда чакана савдо товар айланмаси 103,5 трлн сўмни ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь—июль ойлари учун Ўзбекистоннинг чакана ва улгуржи савдо товар айланмасига оид маълумотларни маълум қилди.

Унга кўра, республика бўйича январь—июль ойларида чакана савдо товар айланмаси 103,5 триллион сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоизга камайган.

Йирик корхоналарнинг товар айланмаси 18,8 триллион сўмни (ўсиш суръати 23,6 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 84,6 триллион сўмни (7,3 фоизга камайди), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 6 триллион сўмни (37,1 фоизга камайди) ташкил этган.

Республика чакана савдо товар айланмасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўсиш суръатлари кузатилган. Чакана савдо товар айланмасининг таркибий қисмларида 81,8 фоиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига ва 18,2 фоиз йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.

2019 йилнинг январь—июль ойларига нисбатан республиканинг Фарғона (94,5 фоиз), Наманган (93,8 фоиз), Сирдарё (93,6 фоиз), Хоразм (89,4 фоиз) ва Сурхондарё (88,5 фоиз) вилоятларида чакана савдо товар айланмасининг камайиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори кўрсаткичлар Тошкент вилояти (100,7 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (103,3 фоиз) қайд этилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар