Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етди?

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етди?

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча? Марказий банк мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида МБ департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов ушбу саволга изоҳ берди:

«Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига, яъни 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил этмоқда.

Бунда:

  • 10,1 млрд доллар — хусусий сектор ҳиссасига,
  • 17,5 млрд доллар — давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда”.

Эътиборлиси, сўнги тўрт йил ичида жами ташқи қарзлар таркибида давлат сектори қарзлари кескин ўсишни кўрсатяпти. Агар 2016 йилда давлат сектори қарзлари 6.5 млрд долларга тенг бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 2.69 баробар ўсиб, 17.5 млр долларга етган.

Хусусий ташқи қарзни кўрадиган бўлса, сўнги 2016-2019 йилларда ўсиш унчалик катта эмас, хатто 2018 йилда пасайиш кузатилган. 2020 1- ярим йиллигида ушбу кўрсаткич 10.1 млрд долларга етган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар