“Ўзбекнефтгаз” АҚШ компанияси билан шартнома имзолади

“Ўзбекнефтгаз” АҚШ компанияси билан шартнома имзолади

“Ўзбекнефтгаз” Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг модернизация ва қайта қуриш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга жаҳоннинг етакчи лицензиари АҚШнинг “Honeywell UOP” компаниясини жалб қилди.

Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва “Honeywell UOP” (АҚШ) компанияси ўртасида технологик ускуналар ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича битим ва лицензия шартномаси имзоланди.

Битим корхонанинг мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79% дан 95% гача ошириш, енгил нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 77% дан 91% гача ошириш ва Евро 5 стандартининг талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Ушбу лойиҳа доирасида умумий нафтани гидротозалаш, енгил нафтани изомеризация қилиш, водород тозалигини ошириш учун қисқа циклли адсорбция қурилмалари ва мазутни каталитик крекинглаш комплексини янгидан қуриш ҳамда нордон газларни аминли тозалаш, газойлни гидротозалаш ва нефть ва газ конденсати аралашмаларини атмосфера дистиллаш қурилмаларини қайта қуриш каби жараёнлан режалаштирилган.

Маълумот учун, “Honeywell UOP” компанияси лизензия ва технологик ускуналарнинг пудратчиси сифатида Ўзбекистон Республикасидаги 20 дан ортиқ йирик лойиҳаларда иштирок этган. Улар қаторида, “Қандим” газни қайта ишлаш заводида газни қуритиш ва меркаптанлардан тозалаш жараён ҳам бор.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар