Қашқадарёда умумий қиймати $1,7 млрд тенг йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Қашқадарёда умумий қиймати $1,7 млрд тенг йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Қашқадарё вилоятининг, Ғузор туманидаги “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,7 млрд долларига тенг бўлиб, лойиҳа доирасида “GTL” заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш натижасида, йилига, юқори ликвидли бўлган 280 минг тоннагача полиэтилен ва 100 минг тоннагача полипропилен ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Россиянинг “Газпромбанк” АЖдан 300 млн доллар кредит жалб қилинди.

Лойиҳавий молиялаштириш тамойилига асосланган кредит маблағларини жалб қилиш мақсадида Хитой давлат ривожланиш банки ва бошқа молиявий институтлар билан ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунгача лойиҳа доирасида ҳорижий юқори малакага эга йирик компаниялар томонидан кенгайтирилган базавий лойиҳалаштириш (FEED) ва маркетинг тадқиқотлар ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари йирик ишлаб чиқариш лецинзиарлари билан тегишли шартномалар имзоланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Сингапурнинг “Интер Инжиниринг” компанияси билан батафсил лойҳалаштириш, ускуналарни сотиб-олиш ва қуриш учун шартнома имзоланди.

Бугунги кунга қадар ЕРС-пудратчи томонидан лойиҳага жами 375 юқори малакали мутахассис жалб қилинган.

Лойиҳа доирасида батафсил лойиҳалаштириш ишлари 44 фоизга якунланиб, асосий ускуналарни етказиб берувчиларни олдиндан саралаш жараёни давом этмоқда.

Умумий 383 тадан 73 та асосий технологик ускунани ишлаб чиқаришга буюртма берилди.

Бунда тайёр маҳсулот нархларини аниқлашда Буюк Британиянинг “IHS Markit” компанияси томонидан 2020 йил августи ойида ўтказилган полимерлар бозорини ўрганиш натижалирадан фойдаланилган.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда полиэтилен ҳамда полипропилен ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, юртимизда сифатли ва экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш учун замин яратилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар