Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчихонаси «EURACTIV» медиа-портали билан биргаликда "Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича саммит: бу нима учун минтақа ва ундан ташқарида муҳим" мавзусида виртуал конфренция ташкил этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Виртуал конференция 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача ўтказилади. Конференция -инглиз тилида.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтади.
Унинг мақсади - Европанинг сиёсий-дипломатик, эксперт-таҳлилий, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон томонидан ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу минтақаларнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасида илгари сурилган ташаббусни етказишдан иборат.
Тадбирда Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (ЕТҲХ)нинг махсус топшириқлар бўйича элчиси, Кенгайтириш ва Европа қўшничилик масалалари бўйича Евро комиссари, шунингдек, Марказий Осиё бўйича ЕТҲХ департаменти, Европа парламенти, ЕИ-Ўзбекистон Дўстлик гуруҳи ва Европа сиёсий тадқиқотлар маркази каби Европа тузилмалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Конференцияда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов сўзга чиқади.
Онлайн конференцияга «EURACTIV» катта муҳаррири Георгий Готев модераторлик қилади.
Конференцияга қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Конференцияни шу ерда тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш