Ҳозирги ёшларнинг замонавий технологияларга қизиқиши юқори. Ўтган йили IT-паркнинг 5 та филиали ва Рақамли технологиялар ўқув марказларида 10 мингдан ортиқ ёшлар сабоқ олган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳар бир туманда камида биттадан мактабда IT-тўгараги очиш, яна 100 та Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этиб, 20 минг йигит-қизни дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликка ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилишда ёшларнинг ижтимоий масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда 129 та олий ўқув юртида 500 мингдан ортиқ талаба ўқиётгани, лекин улар ётоқхона билан етарлича таъминланмагани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.
Изоҳ қолдириш