2023 йил январь-март якунлари ҳолатига кўра вилоятда яшовчи доимий аҳоли сони 3499,1 минг нафарни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 0,5%га кўпайган. Аҳолининг 42,8%и шаҳарларда, 57,2% қишлоқларда истиқомат қилиб келмоқда. Жумладан, вилоят аҳолисининг 50,7% - эркаклар, 49,3% - аёллар ҳиссасига тўғри келади. Аҳолининг 56,1%и – меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, 34,2% - меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 9,7% - меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони солиштирилганда юқори кўрсаткич ва ўсиш суръати Косон (306,3 минг нафар), Қарши шаҳри (291,0 минг нафар) ва Қамаши (288,2 минг нафар) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Таҳлил қилинаётган даврда вилоятда туғилганлар сони 22,3 минг нафар бўлиб, шундан 52,4% - ўғил болалар, 47,6% - қиз болаларни ташкил этган. Шу билан бирга вафот этганлар 3,8 минг нафар бўлиб, 42,4%и – қон айланиш тизими касалликлари, 19,5% - нафас олиш аъзолари касаллиги, 6,1% - ўсимта, 32% - бахтсиз ҳодиса ва бошқа турли сабаблар билан вафот этган.
Бундан ташқари вилоятда никоҳ қурган оилалар – 5550 та, никоҳдан ажримлар – 0,9 минг, кўчиб келганлар – 2,2 минг, кўчиб кетганлар – 3,9 минг нафарни ташкил этган. Никоҳдан ажралишларнинг 65,3% - фарзандсиз, 17,4% - 2 ва ундан ортиқ, 17,3% - битта фарзанд билан ажрашганлар ташкил қилган.
Иш ҳақи. Таҳлил қилинаётган даврда вилоятдаги ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи 3092,7 минг сўм (115,1% ўсиш)ни ташкил қилган. Тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятлари (7998,5 минг сўм) ҳамда ахборот ва алоқа (6927,7 минг сўм) соҳалари ҳиссасига тўғри келади
Изоҳ қолдириш