Қорақалпоғистон Республикасининг “ўсиш нуқталари”ни комплекс ривожлантириш таклиф қилинди

Қорақалпоғистон Республикасининг “ўсиш нуқталари”ни комплекс ривожлантириш таклиф қилинди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизими ва илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш йўналишида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати уни замон талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маданий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг обрўсини ошириш, уларнинг самарали фаолият олиб бориши учун зарур шароит яратишга доир изчил чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Ҳозирги рақамли, смарт иқтисодиётга ўтиш шароитида илм-фанни иқтисодиётнинг асосий драйверига айлантириш, илмий тадқиқотлар ҳажмини кенгайтириш, иқтидорли ёш олимларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, амалда мавжуд бўлган илмий ташкилотларнинг салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарурати юзага келмоқда. Бу таълим-тарбия тизими, шунингдек илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини янада ошириш ва унда ёшларнинг инновацион ғоялари ҳажмини кенгайтиришни талаб қилади. Бунда асосий мақсад Президентимиз таъкидлаганидек, Учинчи Ренессанс бўлиши шарт.

Учинчи Ренессанснинг асосини яратиш – бу икки-уч йилда амалга ошириладиган иш эмас. Бунинг учун дастлаб юзлаб, минглаб истеъдодли кадрлар, фидойи инсонлар керак. Уларни, албатта, таълим муассасалари тайёрлаб беради.

Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда янги уйғониш – Учинчи Ренессанс даври бошланди. Бу ҳолат бугунги кунда мамлакатимизда, тез суръатларда ривожланаётган, турмушимизда юз бераётган тараққиёт жараёнлари барча соҳаларда ўз ифодасини топмоқда. Шу боис, мустақилликка эришган йилларимизнинг дастлабки даврларида биз ўз миллий ўзлигимизни англаш, бой тарихий-маънавий ва илмий меросларимизнинг асл мазмун-моҳиятини англаб, уни амалга оширишга интилган бўлсак, эндиликда халқимиз бирлашиб “Миллий тикланишдан - миллий тараққиёт сари” ғоясини барқарор амалга оширишга киришди. Бу даврда жамиятимизда ижтимоий тафаккурнинг ривожланиш тенденцияси шаклланганлиги, унга хос бўлган миллий ва умуминсоний қадриятларнинг акс этганлигини тан олишимиз керак. Миллий маънавият ва умуминсоний қадриятлар уйғунлашган ижтимоий тафаккур - давлатимиз барқарор ривожланишининг мустаҳкам асосига айланмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган буюк мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегиясининг бош мақсадларидан бири инсон капиталини ривожлантириш бўлса, давоми 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра илм-фан соҳаларига сарфланаётган жами харажатлар ўтган йиллар давомида деярли 14% га ошган. Бу кўрсаткич 2018 йилда умумий 528,8 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб 603,3 млрд сўмга ошган. Лекин бугунги кунда илм-фанни молиявий таъминлаш ҳажми ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2%ни ташкил этиб, йиллар давомида ўзгармасдан қолмоқда. Бу кўрсаткич жаҳон бўйича ўртача 1,7 фоизга тенг, айниқса, Хитойда 2008 йилда 1,4 фоиздан 2,14 фоизгача, Корея Республикасида 3,1 фоиздан 4,5 фоизгача ошган.

Сўнгги 3 йил давомида илм-фан соҳасига давлат бюджетидан ажратилган пуллар 2-3 баробаргача оширилган бўлсада, бу ўсиш суръати асосан илмий иш билан шуғулланадиган субъектлар ойлик иш ҳақларининг оширилишига йўналтирилиб, мамлакатда илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга пул маблағлари етарли даражада ажратилмаяпти.

«Қорaқaлпоқбaлиқсaноaт» жамияти томонидан «Интeнсив тарзда бaлиқ eтиштириш ва уни қaйтa ишлаш» лойиҳаси доирасидаги корxонa 1,2 гeктaр eр мaйдонидa ташкил қилинган. Унинг қуввати йилига 200 тoннa бaлиқ, 5 миллиoн донa бaлиқ личинкaлaри eтиштириш, 5 минг тoннa озуқавий ем ишлаб чиқариш ва минг тoннa совуткичли кaмeрaдa маҳсулотларни сaқлaш имкониятига эга. У ўтган йил июль ойидa фаолиятини бошлаган бўлиб, 35 иш ўрни ярaтилгaн.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимиз ташаббуси билан Қораўзак туманида “Тебин булоқ” руда конида металл ишлаб чиқариш комбинати ва металлурглар шаҳарчасини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Тахиатош иссиқлик электр станциясида “Хюндай” компанияси томонидан модернизация ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси халқи узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.

Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантиришга оид келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилди. Унда ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта»си сифатида белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги барча 16та туманни янада ривожлантириш мақсадида ушбу «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, хусусий тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишига оид Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан таклифлар билдирилди.

Бундан ташқари, ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янгидан ташкил этиладиган саноат корхоналарига ҳам 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади.

Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга кучли туртки бериш, муаммоларни оператив тарзда ҳал қилиш учун уларга вазирлар ва банклар бириктирилди.

Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантиришга оид келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта асосий йўналиш белгиланди.

Биринчиси - туман ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш, иккинчиси - аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни камайтириш бўлса, учинчиси доирасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатлар тўртинчи асосий йўналиш сифатида белгиланди.

Бешинчиси сифатида хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўла ишга тушириш, олтинчиси этиб қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазифаси қўйилди. Еттинчидан, аҳолини турар-жой билан таъминлаш бўйича ишлар ташкил этилса, саккизинчидан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Тўққизинчи асосий йўналиш сифатида ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кўрсатилган бўлса, ўнинчи йўналиш доирасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент мамлакатимиз йигит-қизларини ушбу ҳудуд турмуши билан таништириш мақсадида келгуси йилда Қорақалпоғистонда Ёшлар фестивалини ташкил этиш таклифини билдирди.

Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда бўлгани каби бахшичилик санъати ривожига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Юртимизда ҳар икки йилда бир марта Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш йўлга қўйилди, Термиз шаҳрида ўтган йили бахшичилик мактаби ўз фаолиятини бошлади, Республика бахшичилик санъат маркази қурилмоқда.

Мазкур марказ қошида бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилади. Бу каби ибратли ишлар ота-боболаримиз асрлар давомида асраб-авайлаб келган бебаҳо санъатни дунёга танитиш, ёшларимизнинг унга қизиқишини оширишда зарур омил ҳисобланади.

Нукус шаҳрида кўп қaвaтли турaр жойлaр ва IT-пaрк қурилиши, Тaтибaев кўчасидаги янги турaр жой кoмплeкси зaмонавий намуналар асосида, зилзилага бардошли қурилиш мaтeриaллaридан, ташқи деворлари 3 қaвaтли энeргиятeжамкор мaтeриaлдaн қурилганлиги сабабли хонадонлaр қишда иссиқ, ёздa сaлқин бўлишга мўлжалланган иншоотга айланди.

Шунингдек, 160 оилага мўлжалланган иккита 16 қaвaтли уй кeлгуси йилдa яшаш учун тaйёр ҳолдa топширилaди.

Бу ерда IT-пaрк ҳам қурилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 8 рақамли иқтисодиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда, улaрдa ахборот тexнoлoгиялaри соҳасида ёш мутахассислар тaйёрлaнмоқда.

Ушбу IT-пaрк рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ишларнинг узвий дaвоми бўлиб, у ишга туширилса, Қорaқaлпоғистонлик ёшлaргa ахборот-кoммуникaция тexнoлoгиялaри соҳасидаги тадқиқотлар учун кенг имкониятлар эшиги очилади.

2020 йил мамлакатимизда «Фан, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» дeб эълон қилинди. 8 июнь куни Прeзидeнт ҳузурида ўтказилган кўргазмада ҳудудларда соҳа ривожланишига шароит яратиш, Буxоро, Нaмaнгaн, Нукус, Сaмaрқaнд, Урганч ва Жиззaх шаҳарларида Тошкeнтдаги IT-пaрк филиaллaрини ташкил этиш бўйичa вазифaлaр бeлгилаб бeрилган эди.

Нукус шаҳрида қурилаётган IT-пaрк 16 қaвaтдaн иборaт бўлиб, уни 2021 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Бу eрда ахборот тexнoлoгиялaри бўйича мутахассислар қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кoммунaл xўжaлик, таълим, туризм, маданият, қурилиш ва трaнспoрт соҳаларида истиқболли лойиҳалар устида ишлар олиб борилади. Шу билан бирга, рақамли тexнoлoгиялaр ўқув маскани, кoвoркинг маркази, ўқув ва кибeрспoрт хоналарида ёшлaргa ахборот тexнoлoгиялaрига доир билимлар бeрилади.

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудуднинг ҳар бир шаҳар ва туманини ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган вазифаларни белгилаб берган эди. Шу мақсадда янги ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш учун 37 минг хўжалик ва тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, муҳим масалалар аниқланди.

Ушбу таҳлиллар асосида Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурга мувофиқ, ҳудудда инвестицияни жалб этишни ошириш мақсадида янги тадбиркорлик субъектларига бир қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда. Бундан ташқари ривожланишдан орқада қолаётган Тахтакўпир, Бўзатов, Шуманай туманлари ҳамда шароити оғир 45 маҳалла ва овулларда саноат ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишида янги ташкил этилган корхоналар ҳам имтиёзларга эга бўлмоқда.

Мазкур дастурда 17 туман ва шаҳарнинг ўзига хос «ўсиш нуқта»ларидан келиб чиқиб, 2020-2022 йилларда умумий баҳоси 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 инвестицион лойиҳа шакллантирилган. 523 миллион долларлик бевосита хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, деярли 20 минг янги иш ўринларини яратиш мўлжалланган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига «хом ашёдан тайёр маҳсулотгача» тизимида ишловчи 27 саноат кластерини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Дастурда қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Пахта етиштириш бекор қилинаётган 12 минг гектар майдонда экспортбоп полиз экинларини жойлаштириш, фойдаланишдан чиққан 36 минг гектар ерни қайта ўзлаштириш, «Қарақалпақ-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш шулар жумласидандир. Кунжут етиштириш ва наслли қорамоллар сонини кўпайтириш, Хўжайли туманини чорвачилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш назарда тутилган.

Шунингдек, йилига 2,5 миллиард куб метр сувни тежаш чоралари кўрилади. Бунинг учун 14 минг 200 километр сув ҳавзаларини таъмирлаш, 45 минг гектар экин майдонида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, сув тақсимлаш масканларида ҳисоблагичлар ўрнатиш, 38 минг гектар майдонни лазер ёрдамида текислаш жуда муҳим.

Бугунги кун ҳолатига Инвестиция дастури ва Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари доирасида амалга ошириладиган 426 объектда 511,0 млрд. сўм молиялаштирилган бўлиб, 520,8 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

2020 йил 30 ноябрь куни Европа комиссияси томонидан Ўзбекистонга преференциялар бош системаси (GSP+) бўйича бенефициар давлат мақоми берилди.

GSP+ тизими ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. Бу тизим халқаро қадриятлар ва тамойиллар, айниқса, инсон ва меҳнат ҳуқуқлари асосида ривожланаётган мамлакатларга камбағалликни камайтириш ва иш ўринларини яратишга кўмак беришни назарда тутади. Таъкидлаш жоизки, бундай тизимни ажратувчилар мавжуд бўлиб, улар Иқтисодий шериклик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатлар АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония, Канада, Австралия, Швейцария каби мамлакатлардир.

GSP+ тизими тавсия этилиши учун бенефициар мамлакат инсон ҳуқуқлари, меҳнат ҳуқуқлари, табиатни муҳофаза қилиш ва самарали бошқаришга оид 27та халқаро конвенцияларни ратификация қилиши зарур.

Бу режим миллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай шартларда Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари бозорларига кириш имконини беради. Бу ўринда 513 млн. дан ортиқ аҳолига эга бўлган ҳудуд бозори ҳақида фикр юртилмоқда. Келгусида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига киритиш мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 дан зиёдни ташкил этади.

Учинчи Ренессанс 4-саноат революцияси билан бир пайтда юзага келади (1-саноат революцияси 18 аср охирларида сув ва буғ қуввати асосида ҳаракатланадиган қурилмаларнинг яратилиши билан бошланган, 2-саноат революцияси 20 аср бошларида кузатилган, бунда электр энергиясининг кашф этилиши билан маҳсулотлар кенг кўламда ишлаб чиқарила бошланди, саноатнинг 3-революцияси юз берган XX асрнинг 70 йилларида ишлаб чиқаришни компьютер дастурлари ва электроника асосида автоматлаштириш кенг йўлга қўйилди, “Саноат 4.0” кибер-физик тизимлар (CPS) ишлаб чиқаришга интеграция қилиш орқали ақлли, ўзини-ўзи тартибга солувчи ва бир-бирига боғлиқ бўлган саноат қийматини яратишни ўз зиммасига олади). Шу боис у дастлаб технологик революцияни, юқори ривожланган рақамли смарт (ақлли) иқтисодиётни талаб қилади. Ўз навбатида, рақамли, смарт иқтисодиётга ўтиш учун ишлаб чиқаришни босқичма-босқич модернизациялаш, автоматлаштириш, роботлаштириш талаб этилади. Шунинг учун ОТМларнинг барча бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларига «Рақамли иқтисодиёт», магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларига «Патентшунослик» фанларини киритиш зарур. Бу ўз навбатида ёшларда инновацион фикрлаш кўникмаларини пайдо этиши ва уни ишлаб чиқаришга (хизмат кўрсатишга) жорий этиш имкониятларини яратади.

Тадқиқотлар сони шуни кўрсатадики, ҳар бир қўшимча таълим олиш йилида инсон даромадини ўртача 10 фоизга оширади. Бунда таълим сифати ҳам муҳим. Масалан, АҚШдаги бошланғич мактабнинг махсус синфида касбий маҳорати паст ўқитувчини ўрта даражадаги мутахассисга алмаштириш ўқувчиларга бутун умри давомида 250 минг долларгача умумий даромад олиш имконини беради.

Президентимизнинг илм-фанни ривожлантиришга қаратилган кўплаб чиқишларида фақат ёшлар эмас, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билим даражасини ошириш учун, аввало, илм-фанга юксак маънавият зарур бўлиб, илм бўлмаган жойда қолоқлик, нодонлик ва албатта, тўғри йўлдан адашиш юз беради, деган доно фикрлари муқаддас китобимиз Қуръоннинг дастлабки сураларида ҳам “Ўқинг”, “Ўқинг” деб илм-фанга алоҳида урғу берилганлиги ва “Илм” сўзининг такрор ва такрор қўлланилганлиги ҳамда Имом Бухорий бобомизни “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!” каби ғоялари ушбу шиорнинг қанчалик зарур эканлигини англатади. Шу боисдан Президентимиз жорий йилдаги Олий Мажлисга мурожаатида “Энг катта бойлик - бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос - бу яхши тарбия, энг катта камбағаллик - бу билимсизлик ҳисобланади!” деб таъкидлаган эди.

Илм-фан, маънавият ва маърифатга йўналтирилган маблағ буюк келажак учун киритилган инвестиция саналади. Илм-фани ривожланмаган давлат ҳеч қачон тўла даражада давлат бўла олмаслиги бизга узоқ ўтмиш ва бугунги давримиздаги юксак ривожланган илғор мамлакатлар тажрибасидан маълум.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда илм-фанга берилаётган алоҳида эътибор негизида чуқур маъно бор. Илм-фан – бу янги уйғониш даврининг пойдевори, унинг асосида эса ўша мамлакат фуқароларининг миллий тафаккури, миллий ғояси, эртанги кун ривожига бўлган ишончи бўлиб, у жамиятдаги барқарорликни таъминлаб берувчи асосий омиллардан бири саналади.

Илм-фан ривожланар экан, фақат иқтисодиёт эмас, балки ижтимоий-маданий соҳанинг ҳам ривожланишига кафолат бўла олади, бу кафолат эса ўз навбатида янги Ренессанс даврини акс эттиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ахмет Реймов,

Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар