Қувайт Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 5,6 миллион доллар ажратади

Қувайт Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 5,6 миллион доллар ажратади

21 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қувайт араб иқтисодий тараққиёт фонди (ҚАИТФ) бош директори ўринбосари Марвон Абдуллоҳ ал-Ганим билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган ушбу учрашув натижаларига кўра, Ўзбекистон билан ҚАИТФ ўртасида COVID-19 га қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

ҚАИТФ бош директори ўринбосари Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши кураш доирасида мамлакатдаги тиббий муассасаларини жиҳозлаш учун 5,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги фонд маблағларини йўналтириш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

Томонлар, шунингдек, фонднинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ жойларда турар-жой биноларини қуришда, сув таъминоти тизимини яхшилашда ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда иштирок этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар