Аҳолидан келиб тушган мурожаатлардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилди.
Жумладан, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун электр таъминотида 168,1 км янги тармоқлар тортилди, 43 та трансформатор, 144 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 6,8 км тармоқ тортиш учун траншея қазилди. Ундан ташқари шаҳар бўйича 32,0 км эскирган ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий банк томонидан Олмазор тумани аҳолисига қулай шароитлар яратиш, кам таминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалардаги ҳудудларни тартибга келтириш ва бошқа режалаштирилган тадбирлар учун жами 2,5 млрд. сўм миқдорида ҳомийлик маблағлари ажратилди. “Темир дафтар”га киритилган оилалардан 13 нафарига тижорат банклари томонидан 30,9 млн. сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Соғлиқни сақлаш, таълим, ёшлар масалалари ҳам Ишчи гуруҳ эътибори марказида бўлди. Хусусан, 110 846 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 4 877 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилди, 456 нафарига республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. 72 нафар беморда юқори технологик амалиёт ўтказилди. 349 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳи белгиланди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Учтепа тумани “Тепақўрғон”, “Тинчликобод”, “Диёробод” маҳаллалари, “Лутфий” сайилгоҳи, 2, 193, 297, 312-сонли умумтаълим мактабларида маданий, спорт тадбирлари ташкил этилди. “Катта Чўпонота” маҳалласидаги спорт мактабига спорт анжомлари топширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 18 нафар оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхоналари томонидан секторлар раҳбарларининг 84 та оммавий сайёр қабуллари ташкил этилди. Қабуллар давомида жами 726 нафар фуқароларнинг 753 та масалалари кўриб чиқилган. 231 таси ижобий ҳал этилган, 394 таси бўйича тушунтириш берилган, 128 таси қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этганлиги сабабли назоратга олинди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш