Давлат солиқ қўмитаси «обнал фирма»лар билан «сохта» битимлар тузган давлат акциялари бўлган 206 та корхоналар рўйхатини эълон қилди.
Бундай контрагентлар орасида 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд. сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд. сўм) корхона аниқланди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бизнес учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган “Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилди.
Ушбу рўйхатга кирган 396та корхоналар ва уларнинг 10 мингга яқин контрагентларига тегишли хабарномалар юборилган. Агарда улар аниқлаштирилган солиқ хисоботи тақдим қилсалар ҳамда хисобланган солиқ суммаларини тўласа, ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқмаслиги ва мазкур рўйхатдан чиқариш имконияти пайдо бўлади.
Ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирганлар. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб (зачет)га олган ҳолда бюджетга тўламаган.
Аввалроқ, ДСҚ 2 534 та корхонада 534,6 млрд сўмлик асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувларини якунлаган эди.
Изоҳ қолдириш