Самарқанд вилоятининг 2022 йил I чорак макроиқтисодий кўрсаткичлари

Самарқанд вилоятининг 2022 йил I чорак макроиқтисодий кўрсаткичлари

2022 йил январь-март ойларида Самарқанд вилоят ЯҲМ ҳажми 10086,5 млрд сўмни ташкил этган холда ўтган йилги мос даврга нисбатан 106,0 %га ўсган, шунингдек, республика ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 6,2 % ни ташкил этган.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 2 496,3 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 103,8% га ошган.

ЯҲМ таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 26,4% (2021 йилда 25,5%), қишлоқ хўжалиги улуши 25,5% (2021 йилда 26,7%) ва хизмат кўрсатиш улуши 48,1% (2021 йилда 47,8%)ни ташкил қилган.

Саноат

Вилоятда ўтган чоракда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 5 649,0 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 110,7% га ошган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 5,0%ни (ҳудудлар бўйича 6 ўрин) ташкил қилган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 398,0 минг.сўмни (ҳудудлар бўйича 11 ўрин) ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 108,3% ўсиш кўзатилган.

Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 3 619,6 млрд.сўмни (ҳудудлар бўйича 7 ўрин) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 133,7% га ўсиш қайд этилди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 895,5 минг.сўмни (ҳудудлар бўйича 10 ўрин) ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 130,9% ўсиш кузатилган.

Истеъмол товарлари

Вилоятда 4 079,5 млрд.сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 122,3% га ўсган. Республика истеъмол товарларида вилоятнинг улуши 11,2% ни (ҳудудлар бўйича 4 ўрин) ташкил қилган.

Қишлоқ хўжалиги

2022 йилнинг январь-март ойлари ҳисоботларига кўра, Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича Республикада 1-ўринни эгалаган, яъни етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 12,9%и (4 322,9 млрд.сўм) вилоят ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 102,0%га ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 1 069,8 минг. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 99,8% га ўсиш кузатилган.

Қурилиш ишлари

Вилоятда ташкил этилган қурилиш ишлари ҳажми 1 549,9 млрд.сўм бўлиб, 2021 йилга нисбатан 108,6% га ошган. Вилоятда қурилиш ишлари ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 6,4% ини (ҳудудлар бўйича 4 ўрин) ташкил қилган.

Чакана савдо

Вилоятда ўтган йилда чакана савдо ҳажми 4 827,7 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 107,3%га ошган.

Хизмат кўрсатиш

Самарқанд вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 4 802,4 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 112,9% га ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 188,5 минг.сўмни ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 110,5 %га ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМдаги улуши 63,8 % ни ташкил этган. Шунингдек, ушбу даврда 3,8 мингта янги кичик корхоналар ва микро фирмалар ташкил қилинди, бу ўтган даврга нисбатан 13,7 фоизга кўп демакдир.

Ташқи савдо айланмаси

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 551,0 млн.долларни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 144,7%га ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 4,2%ни (ҳудудлар бўйича 4 ўрин) ташкил қилган.

2022 йилда жами амалга оширилган экспорт ҳажми – 142,8 млн.долларни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 142,0%га ошган. Импорт ҳажмида эса 2021 йилга нисбатан 145,7%га ўсиши кузатилиб, 408,2 млн.долларни ташкил этган

Баҳодир Ҳусанов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Самарқанд филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар