Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йиллик инфляциянинг ошиши жуда тезлашган. Хусусан, Европа мамлакатларида жорий йил сентябрь ойида ёқилғи-энергетика маҳсулотлари нархи йиллик ҳисобда қарийб 41 %га, озиқ-овқат маҳсулотлари қарийб 12%га ошган.
Кузатилаётган инфляцион босим таъсирида қўшни давлатларда жорий йилнинг январь-август ойларида:
- ун ва дон маҳсулотларининг нархи 1,2 баробаргача (Россия Федерациясида 11%, Қозоғистон Республикасида 24%, Қирғизистон Республикасида 21%);
- ўсимлик ёғи нархи 11%гача (Россияда – 11%, Қозоғистонда – 11% ва Қирғизистонда – 9%);
- пиёз маҳсулоти нархи 1,8 баробаргача (Россияда - 33%, Қозоғистонда - 47%, Қирғизистонда - 83%);
- гўшт нархи қарийб 15%гача (Россияда – 13%, Қозоғистонда – 15%, Қирғизистонда – 10%)га ошганлиги кўзатилади.
Умуман олганда, олдинги йиллардаги кўрсаткичлар, шу жумладан, мавсумий омиллар, шунингдек, дунёдаги жорий вазият ва ички бозорда кутилаётган тенденциялар ички истеъмол бозорлари индексига таъсир ўтказмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида (ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан) Самарқанд вилояти бўйича ўртача инфляция кўрсаткичи 8,1%ни (республика кўрсаткичи 8,1%) ташкил этди. Шундан,
- озиқ-овқат маҳсулотлари 10,1% (республика кўрсаткичи 10,0% ёки 0,1 пункт кўп);
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари 8,0% (республика кўрсаткичи 7,9% ёки 0,1 пункт кўп);
- хизматлар кўрсатиш 4,7% (республика кўрсаткичи 4,8% ёки 0,1 пункт кам)ни ташкил этди.
Бунда энг юқори ўсиш ресторан ва меҳмонхоналар хизматлари 19,6%га, дам олиш, спорт ва маданият хизматлари 14,6%га, маиший товарлар ва хизматлар, ижтимоий ва турли товарлар ҳамда бошқа хизматлар 11,3%га, соғлиқни сақлаш хизматлари 9,8%га, уй рузғор асбоблари, маиший техника ва турар жойларга кундалик хизматлар кўрсатиш 8,2%га ошган.
Шу билан бирга, ўтган даврда вилоятда айрим озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархи сезиларли даражада ошган. Жумладан:
- пиёз – 88,2% (республикада ўртача 74,9%)га;
- шакар – 49,9% (республикада - 53,8%)га;
- буғдой уни – 41,7% (республикада - 40,7%)га;
- буханка нони – 39,6% (республикада - 51,0%)га;
- барча навдаги гуруч – 17,4% (республикада – 19,2%)га;
- ўсимлик ёғи – 13,7% (республикада - 13,2%)га;
- пахта ёғи – 11,3% (республикада - 11,0%)га.
Ўз навбатида, ушбу даврда ўтган йилнинг декабрига нисбатан картошка нархи 10,3%га арзонлашганлигини кўришимиз мумкин.
Бундан ташқари, шу йилнинг сентябр ойида ўтган ойга нисбатан истеъмол нархлари индекси 1,0%га, шундан озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4%га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7%га ва хизматлар 0,8%га ўсиши кўзатилган.
Жумладан, тухум нархи 2,8%га, товуқ гўшти 2,7%га, картошка маҳсулоти 2,1%га ва қуй гўшти 1,5%га юқори ўсиш даражаси кўзатилган бўлса, пиёз нархи 3,0%га ва сабзи 1,0%га арзонлашган.
Таъкидлаш жоиз, прогноз параметрларига кўра жорий йил якунига қадар инфляция даражаси 12,0%гача бўлиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу инфляцион вазиятдан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимлик органлари аҳоли эҳтиёжи учун етишмайдиган асосий истеъмол товарлари, айниқса картошка, пиёз, ўсимлик ва пахта ёғи, шакар ва гуруч маҳсулотлари, зарур ҳолларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда муқобил бозорлардан импорт қилиш орқали кафолатли таъминлаш ҳамда инфляцияни ушлаб туриш юзасидан зарурий чораларни кўриш лозим ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш