Ушбу даврда Самарқанд вилояти ЯҲМ ҳажми 52 438,5 млрд. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,8% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,0% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 12 629,4 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6% га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98,1%ни ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 1,9% ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 20,7% (2022 йилда 21,4%), қишлоқ хўжалиги улуши 39,7% (2022 йилда 39,6%) ва хизмат кўрсатиш улуши 39,6 % (2022 йилда 39,0%) ни ташкил қилган.
2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик 37 613,8 млрд. сўм (2022 йил – 31 078,5 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 73,1% (2022 йил– 72,4%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Муртазаев Ардашер
Изоҳ қолдириш