Шавкат Мирзиёев жорий ҳафта Андижонга боради

Шавкат Мирзиёев жорий ҳафта Андижонга боради

17−18 июнь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шунингдек, бу ҳафта давлат раҳбари қуйидаги тадбирларда иштирок этади:

- Жумладан, бугун, 14 июнь куни соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид) ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилади.

- 15 июнь куни олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.

- Шунингдек, 15 июнь куни Президент Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави учрашади.

- 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашади.

- 17-18 июнь куни Андижонга ташриф режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар