Шавкат Мирзиёев: Ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак

Шавкат Мирзиёев: Ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш кераклиги ҳақида таъкидлади.

Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш чорасини кўриш Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга юклатилди.

"Тошкент шаҳри бу борада намуна бўлиши керак", деди Президентимиз.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар