Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 2024 йил 1-июль ҳолатига, 922,1 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 8 минг кишига ёки 0,9% га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 397,1 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 43,1%), қишлоқ аҳолиси сони 525 минг киши (56,9%)ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида энг кўп аҳоли сони Боёвут туманида 140,1 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 15,2%ни) ва Сирдарё туманида 138,2 минг кишини (15%), аксинча энг кам аҳоли сони Ширин шаҳрида 19,4 минг кишини (2,1%) ва Янгиер шаҳрида 48,5 минг киши (5,3%)ни ташкил этди.
Қайд этилган никоҳлар сони 2,4 мингтани, ҳар 1000 аҳолига никоҳ коеффициенти 5,3 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,1 промиллега камайган. Ажримлар сони 0,8 мингта, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коеффициенти 1,7 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,1 промиллега камайиш кузатилган.
Энг кўп ажримлар Боёвут туманида 123 та, Гулистон шаҳрида 118 та, Сирдарё туманида 117 та, аксинча энг кам ажримлар Ширин шаҳрида 23 та ва Сардоба туманида 35 тани ташкил этди.
Ҳар минг кишига ажралишларнинг энг юқори кўрсаткичлари Гулистон ва Ширин шаҳарларида (2,4), энг паст кўрсаткичлари Сайхунобод ва Сардоба (1,0) туманларига тўғри келади.
Туғилган чақалоқлар сони 10,4 минг бола (ҳар минг кишига – 22,8, 2023 йилга нисбатан 1,8 промиллега камайган) бўлиб, шундан энг кўп туғилишлар Боёвут 1 573 (22,7), Сирдарё 1 481 (21,6) туманларида, аксинча энг кам туғилишлар Ширин шаҳрида 86 (8,9) ва Янгиер шаҳрида 528 (22,0)ни ташкил этди.
Қайд этилган ўлимлар сони 2,1 мингтани, ҳар минг аҳолига ўлим коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 0,2 промиллега камайган.
Ўлимнинг асосий сабаблари бўйича: қон айланиши тизими касалликларидан-1 223 (умумий ҳолатнинг 59,1%), ўсимталардан-176 (8,5%), бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан-139 (6,7%), нафас олиш аъзолари-131 (6,3%), овқат ҳазм қилиш аъзолари-96 (4,6%), юқумли ва паразитар касалликлардан-56 (2,7%), бошқа касалликлардан-251 (12,1%).
Доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар 3,6 минг кишини, ҳар 1000 аҳолига кўчиб келиш коеффициенти 7,9 промиллени ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 1,1 промиллега кўпайган. Доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар 3,9 минг кишини, ҳар 1000 аҳолига кўчиб кетиш коеффициенти 8,6 промиллени ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 0,3 промиллега кўпайган.
Саибов Фаррух Фарходович
Изоҳ қолдириш