Ўзбекистонда IT-компаниялар қанча солиқ тўлайди
Facebook, Google, Apple, Netflix ва бошқа IT-компаниялар Ўзбекистонда 4,3 млрд. сўмлик ҚҚС тўлашган.
2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 26 та хорижий ҚҚС тўловчилари рўйхатга олинди (рўйхат).
2021 йил I чоракда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистон давлати бюджетига 4,3 млрд сўм солиқ тўлаган.
Ўтган 2020 йилда эса хорижий компаниялар тўлаган солиқлар миқдори қуйидагича:
▫️ Facebook — 5 млрд 981 млн сўм;
▫️ Google — 3 млрд 453 млн сўм;
▫️ Apple — 1 млрд 934 млн сўм;
▫️ Netflix — 190 млн сўм;
▫️ BookingCom — 181 млн сўм;
▫️ Яндекс — 136 млн сўм.
Изоҳ қолдириш