Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти мамлакат иқтисодиётида давлат улуши қисқаришини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти мамлакат иқтисодиётида давлат улуши қисқаришини қўллаб-қувватлади

У бу ҳақда "Иқтисодиёт ўсишини рағбатлантиришда молия бозорининг роли: ҳуқуқий ва институционал тўсиқлар" конференциясида маълум қилди.

“Ўзбекистон мақсад ва вазифаларини маҳаллий, минтақавий ва халқаро миқёсда инвесторлар билан бирга муҳокама қилиши жуда яхши тадбир. Ўзбекистон ҳукумати томонидан олдинга қўйилган вазифалар ва мақсадлар, давлат хусусий секторини мувозанатини сақлаш ва бу ерда давлат секторини улушини камайтириш, хусусан, молиявий бозорда ҳам шуни амалга ошириш назарда тутилган. Бу албатта минтақавий миқёсда ҳам ҳамкорликни кучайтириш ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшишни назарда тутади. Мамлакатга молиявий банкларнинг кириб келаётганини, маҳаллий бозорга облегациялар жойлаётганини ҳам кўрсак бўлади. Бу бозор ривожланаётганидан далолат беради. Молиявий сектор, банк секторини ривожлантириш, капитал бозорнинг ривожланишига ҳам муҳим ўрин тутади. Ва бу барқарор ўсишни ривожлантириш, айна молиявий бозорни ривожлантиришсиз амалга ошириш қийин. Шу сабабли биз айнан қарз бозорига эътибор беришимиз керак. Анъанавий қарз беришнинг инвестициялар томонига ҳам эътиборни қаратишимиз керак. Иқтисодий бозорни ривожланиши ва катта бозорни ривожланиши иқтисодий барқарорликни таъминлашга, шаффофликни таъминлашга ҳамда инвестицияларни ривожлантиришга ёрдам беради. Капитал бозор хусусий капитални инфратузилма қуришга ва кичик бизнесни ривожлантиради”, дейди Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти.

Шу билан бирга, капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назировнинг сўзларига кўра, 2020 йил якунларига кўра капитал бозорида савдо ҳажми 578 млрд. сўмни ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан 32 фоизга кўпдир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар