Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида Ўзбекитон автомобил бозоридаги тенденциялар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида Ўзбекитон автомобил бозоридаги тенденциялар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг февраль ойидаги Ўзбекистон автомобил бозорини таҳлил қилиш натижаларини тақдим этди, унда автомобил бозоридаги асосий тенденциялар ва ўзгаришлар қайд этилган.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Ҳозирги шароитда енгил автомобиллар бозорида сотувларнинг умумий пасайиши кузатилмоқда, бу асосан хорижий автомобил сегментидаги фаолликнинг пасайиши билан боғлиқ.

Февраль ойида енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 14,5%га камайди ва 67,2 мингта автомобилни ташкил этди.

Ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви деярли ўзгармаган ва 21,7 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, янги хорижий автомобиллар сегментида сотувлар 2 баробардан ортиқроққа камайди.

Автомобилларнинг иккиламчи бозори

Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги вазият ҳам фаолликнинг пасайиши билан тавсифланади. Февраль ойида сотувлар 43,3 минг дона автомобилни ташкил этиб, жорий йилнинг январига нисбатан 16%га камайган.

Электр автомобил бозорининг динамикаси

Янги енгил электромобиллар сегменти фаолликнинг пасайишини кўрсатмоқда. Февраль ойида сотувлар 2,9 мингта электромобилни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 11%га кам, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса фаоллик икки баравардан кўпроқ ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар