Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун 650 миллиард доллар ажратади

Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун 650 миллиард доллар ажратади

Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиётини тиклаш учун рекорд даражада, яъни 650 миллиард доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жамғарма захира активлари ҳисобидан 456 миллиард SDR (Special Drawing Rights — махсус қарз олиш ҳуқуқлари, 650 миллиард АҚШ доллари) ажратади. 275 миллиард доллар ривожланаётган бозорларга ва мамлакатларга берилади.

«Ушбу муҳим қарор — жамғарма тарихидаги энг йирик SDR тақсимоти ва мисли кўрилмаган инқироз даврида глобал иқтисодиёт учун йўналтирилган молиявий кўмак ҳисобланади. SDR’нинг тақсимланиши барча аъзо мамлакатлар манфаати учун хизмат қилади», — дейди жамғарма бошқарувчи директори Кристалина Георгиева.

Маълум қилинишича, маблағларни ажратиш тўғрисидаги қарор 23 август куни кучга киради. Маблағлар квоталарга мутаносиб равишда жамғармага аъзо мамлакатларга ўтказиб берилади. Квотага мувофиқ (0,116 фоиз) Ўзбекистон 754 миллион доллар олиши мумкин.

Шунингдек, жамғарма ёрдамга ўта муҳтож давлатларга тикланиш ишларида ёрдам бериш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқмоқда. У жаҳон иқтисодиёти жорий йил 6 фоиз ва келгуси йилда 4,9 фоизга ўсишини башорат қилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар