Тимур Ишметов ёшлар ва фаолларни хайрли ташаббусларда фаол бўлишга чақирди

Тимур Ишметов ёшлар ва фаолларни хайрли ташаббусларда фаол бўлишга чақирди

"Шаффофлик ислоҳотларни илгари сурувчи асосий тамойиллардандир. Янги талқиндаги “Очиқ бюджет” #ОБ портали маблағларнинг сарфланиши устидан нафақат парламент ва жамоатчилик назоратини, балки фуқароларнинг бюджет маблағларини ишлатилишидаги иштирокини оширишга хизмат қилади.

Фуқароларнинг жамиятимиз учун ҳудудлардаги хайрли ва долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашда ушбу портал муносиб хизмат қилади, деб умид қиламиз.

Ёшлар, фаоллар! Яшаб турган шаҳрингиз ёки маҳаллангизни ободонлаштириш бўйича қандай таклифларингиз бор? Фикрларингизни дўстларингиз ва қўшниларингиз қўллаб-қувватлайдими?

Лойиҳангизни “Ташаббусли бюджет” орқали амалга оширинг.

Ҳозирда порталга саккиз мингдан зиёд ташаббуслар келиб тушган. “Ташаббусли бюджет” фуқароларга ўзи истиқомат қилаётган ҳудудлардаги мавжуд қийин масалаларни ҳал этиш имкониятини тақдим этади.

Бунинг учун 157 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган бўлиб, ечим топиш мумкин бўлган вазиятларда сизнинг овоз ва таклифларингиз муҳимдир. Бир мисол билан бўлишсам, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Дўстлик маҳалласи аҳолиси сувсизликдан қийналар эди. Маҳалла фаоллари #ОБ порталига ўз ташаббусларини ёзиб қолдирдилар ва ушбу таклиф энг кўп овоз тўплади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағ эвазига сув таъминоти йўлга қўйилди.

Шундай хайрли ташаббусларда фаол бўлинг, очиқ бюджет сари ташаббусингиз сабаб атрофимизда эсда қоларли ва барча учун фойдали лойиҳалар билан из қолдириш имконини бой берманг", деб ёзмоқда Твиттердаги саҳифасида Тимур Ишметов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар