Тўқимачилик саноати чекка ҳудудларда иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ечишда муҳим соҳа

Тўқимачилик саноати чекка ҳудудларда иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ечишда муҳим соҳа

Жорий йилнинг 12 июнь куни Миллий матбуот марказида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Тўқимачилик саноатида қўшилган қиймат занжири ва пандемиядан сўнг саноатнинг ривожланиш истиқболлари масалалари кўриб чиқилди.

Анжуманда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.Хайдаров саноатнинг сўнги йиллардаги ўсиш темпи ва ишлаб чиқариш кўрсатгичларига эътибор қаратиб, тўқимачилик саноати кейинги йилларда мамлакатимизнинг энг салоҳиятли саноатига айланишига ишонч билдирди.

Мисол учун, 2016-2020 йиллар мобайнида ип калава ишлаб чиқариш 1,7 баробарга, ип-газлама 2 баробарга, трикотаж мато 1,8 баробарга, тайёр тикув маҳсулотлари 2,7 баробарга ва пайпоқ маҳсулотлари 5,4 баробарга ўсганини кўришимиз мумкин.

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

2016й.

2020й.

1.1.

Ип калава

Тонна

348,6

590,0

1.2.

Ип газлама

млн.кв.м.

198,7

394,2

1.3.

Трикотаж мато

тонна

62,8

117,0

1.4.

Тайёр тикув маҳсулотлари

млн. дона

219,4

596,0

1.5.

Пайпоқ маҳсулотлари

млн. жуфт

46,1

250,0

Шуниси эътиборга моликки, республикада етиштирлган пахта толасини қайта ишловчи корхоналар қувватлари 2010 йилда 270 минг тоннани, яъни атига 27% ташкил этган бўлиб, 2017-2019 йилларда маҳаллий тўқимачилик корхоналарни замонавий технологик ускуналар билан қайта жиҳозланиши ва рақамлаштиришни кенг қўлланиши оқибатида пахтани қайти ишлаш 920 минг тонна етказилиб, 2010 йилга нисбатан 3,2 баробарга - яъни 80% ташкил этди. 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида қувватлар 1030 минг тоннага етказилиб, мамлакатда етиштирилаётган пахта толасини 100% қайта ишлаш имконияти яратилди.

Ишлаб чиқаришни чуқурлаштириш ва қўшимча юқори қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадаллаштириш оқибатида маҳсулот экспорт ҳажми 2016 йилдаги 1,1 млрд доллардан 2019 йилда 2,2 млрд.долларга етказилди ва экспортдаги қушилган ва юқори қушилган қийматга эга маҳсулотларнинг улушини 45% дан ортди ва 2 баробарга оширилишига эришилди.

Тўқимачилик саноати чекка-чекка худудларда иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ечишда муҳим соҳа ҳисобланиб, хорижий инвесторлар учун энг жозибадор саноатидир. Мамлакатимизда 2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида жами 184 та янги лойиҳалар амалга оширилди ва бунинг натижасида 33 000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Сўнги йилларда Германия, Швейцария, Хитой, АҚШ, Россия, Туркия, Корея, Сингапур, Ҳиндистон каби давлатлар жалб қилинган инвестициялар миқдори 3.2 млрд.доллардан ошди.

Лойиҳалар сони

сони

184,0

Ишга тушган лойиҳалар

сони

184,0

Ўзлаштирилган инвестиция лойиҳалари

млн.долл.

1 643,7

Шунингдек, хорижий инвестиция

млн.долл.

315,8

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар