Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч йўналтирилмоқда.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида, таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финляндия таълим тизимини илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.
Тошкент давлат стоматология институти ва JAMK университети орасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бугунги кунга қадар бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент давлат стоматология институти жамоасига 2 та JAMK Амалий фанлар университети педагоглари қабул қилинди. Финляндилик профессорлар Аннина Кангас-Ниеми ва Сари Ярвинен «Соғлиқни сақлаш менеджменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилиндилар.
Изоҳ қолдириш