Тошкент давлат стоматология институти талабалари учун Туркия компаниясининг стипендияси жорий этилди.
Aнзибел Дентал Aвард стипендияси академик ва илмий-тадқиқот фаолиятида муваффақиятга эришган ва фаол ва ижтимоий иш билан муваффақиятли бирлаштирган бакалавриат талабаларига танлов асосида берилади.
15 март куни "НОБЕЛ ФAРМСAНОAТ" бош директори Кюршат Женк Четин ва Тошкент давлат стоматология институти ректори, профессор Хайдаров Нодир Қодирович томонидан ушбу стипендия тўғрисида келишув имзоланди.
Мукофотнинг мақсади институт талабаларини муҳим ўқув ютуқлари, билимларни фаол ва чуқур ўзлаштиришлари учун рағбатлантириш, шунингдек, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг институт ва республика жамоат ҳаётида фаол иштирок этишидир.
Aнзибел Дентал мукофотини тайинлаш тартиби Талабалар - номзодлар комиссияга зарурий ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан мустақил равишда кўрсатилади. Номзодлар тўғрисидаги қисқача маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар тўплами институтнинг ахборот ресурсларида эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш