Тошкентда Франциянинг «Ле Кордон Блю» олий мактабининг филиали очилиши мумкин

Тошкентда Франциянинг «Ле Кордон Блю» олий мактабининг филиали очилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокими Франциянинг «Ле Кордон Блю» меҳмонхона сервиси ва кулинария олий мактаби Ходимларни саралаш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Филипп Рошерон билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Франция Республикалари ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Филипп Рошерон Ўзбекистон иқтисодиётида ва турли соҳаларда юксалиш кузатилаётганини эътироф этди. Айнан уларнинг олий мактаби битирувчилари орасида тошкентлик Диёра Каримова бўлганлигини, бу қиз ўқишни тугатиб қайтгач, пойтахтда иккита ва Россияда 1 та кафе очиб, бизнесни муваффақиятли юритаётганлигини маълум қилди ҳамда Ўзбекистон ва Тошкентда бундай ёшлар кўп эканлигига ишонч билдирди.

Ҳозирда дунёнинг 20 та давлатида 125 йиллик тарихга эга «Ле Кордон Блю» меҳмонхона сервиси ва кулинария олий мактаби билан ҳамкорликда институтлар очилган. Уларда асосан техник(ошхонада ишлаш, новвойлик, қандолатчилик), ишбилармонлик, меҳмонхона бизнеси ва жамоа бошқаруви каби йўналишларда мутахассислар тайёрланишини, таълим магистрлар учун 1 йиллик, бакалаврларга 3 йиллик дастурларда олиб борилади.

Тошкент шаҳар ҳокими мазкур олий мактаб билан хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш ва келгусида «Ле Кордон Блю» олий мактабининг филиалини Тошкентда очиш юзасидан музокараларга тайёрлигини билдирди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар