Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади

Тошкентда «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилиб, у ерда мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композицияси барпо этилади. Бу президентнинг Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорида келтирилган.

Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси ташкил қилинади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади.

Бундан ташқари, «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади. Ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган «Янги Ўзбекистон» китоб-альбоми ва тўпламлар нашр қилинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар