Ишбилармонлик фаоллиги индекси ноябрь ойида ҳам мўътадил ўсмоқда

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ноябрь ойида ҳам мўътадил ўсмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 2,0 фоизга мўътадил ошиб, 1020 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 10,4фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,4 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 2,3фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 27,4фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2023 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча 7 та ҳудудда ўтган ойга (октябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (42,8%), Сурхондарё (31,7%) ва Андижон (19,8%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2023 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 761,6 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг октябрь ойига нисбатан 634,5 минг транзакцияга (10,4%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 5 та ҳудудда ошган.

2023 йил ноябрь ойида республиканинг 5 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Сирдарё (7,8%), Фарғона (5,9%), Андижон (4,1%), Наманган (0,2%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (15,2%) ўсиш кузатилган.

Шу билан бирга, 9 та ҳудудда юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони камайган. Сезиларли даражадаги камайиш Сурхондарё (- 19,1%), Самарқанд (- 10,5%), Қашқадарё (- 7,6%), Навоий (- 7,4%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (- 27,5%) қайд этилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2023 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9771 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 2,3 фоизга камайганлигини англатиб, битимлар сонининг 13,2 фоизга камайганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми 8,6 фоизга ошган.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил ноябрь ойида 5 939,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 14,9 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил ноябрь ойида 1,0038 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга сезиларли даражада камайган.

2023 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг октябрь ойига (517 738 бирлик) нисбатан 2 009 тага ошиб, 519 747 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 17 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 422 586 тадан 424 695 тагача ошган (ўсиш 2 109 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 468 тадан 91 351 тагача (117 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 701 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг октябрь ойига нисбатан 17 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2023 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,7258 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг октябрь ойига нисбатан 27,4 фоизга камайган. Жорий йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 180 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1020

1,1036

0,9771

1,0038

0,7258

Сирдарё вилояти

1428

1,0780

2,0000

1,0053

1,0000

Сурхондарё вилояти

1317

0,8089

2,0000

0,9935

0,5000

Андижон вилояти

1198

1,0412

1,5164

1,0064

0,2000

Наманган вилояти

1095

1,0024

1,2328

1,0043

1,0000

Навоий вилояти

1067

0,9265

1,2304

1,0007

1,0000

Фарғона вилояти

1061

1,0594

1,1186

1,0035

0,7333

Бухоро вилояти

1020

0,9727

1,0490

0,9995

1,3333

Хоразм вилояти

971

0,9409

1,0118

0,9965

0,6000

Қашқадарё вилояти

969

0,9241

0,9923

0,9958

1,0000

Тошкент шаҳри

968

1,1518

0,7945

1,0098

0,8302

Тошкент вилояти

956

0,9876

0,9597

1,0036

0,1739

Қорақалпоғистон Республикаси

949

0,7251

1,0264

1,0190

2,0000

Самарқанд вилояти

945

0,8952

0,9919

1,0004

0,4783

Жиззах вилояти

932

0,9303

0,9146

1,0039

0,6667

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1057

1,1039

1,1132

0,8723

1,1043

Тошкент шаҳри

1462

1,3468

1,8951

0,8918

1,2000

Сурхондарё вилояти

1225

0,4147

2,0000

0,8637

3,0000

Сирдарё вилояти

1187

0,5412

2,0000

0,8306

0,5000

Андижон вилояти

1150

1,2170

1,3908

0,7339

0,2000

Навоий вилояти

1122

0,5266

1,8323

0,8983

0,2500

Қорақалпоғистон Республикаси

1094

0,4346

1,8146

0,9149

0,5000

Фарғона вилояти

1011

0,9159

1,1199

0,8521

1,8333

Самарқанд вилояти

967

0,6109

1,2988

0,8481

1,5714

Бухоро вилояти

914

0,5279

0,9993

0,9530

4,0000

Наманган вилояти

825

0,6375

0,9836

0,8098

1,0000

Қашқадарё вилояти

803

0,6754

0,8960

0,8093

1,0000

Тошкент вилояти

766

0,6450

0,8577

0,8525

0,3333

Жиззах вилояти

761

0,6647

0,8103

0,8740

0,4000

Хоразм вилояти

743

0,4892

0,8341

0,9471

1,0000

Руслан Абдуллаев,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар