Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади

Ўзбекистон Президенти фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда туристик солиқларни ҳисоблашнинг ягона тизими жорий этилади. Бу тақдим этилаётган хизматларнинг сифати, меҳмонхоналардаги ётар жойлари сони мониторингини юритиш, шунингдек, хорижий фуқароларнинг кириши ва чиқишини назорат қилиш имконини беради.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси департамент бошлиғи Шуҳрат Исақуловнинг «Ўзбекистан 24» каналига билдиришича, мазкур фармонда икки ой ичида янги — Uzbekistan Is My Second Home («Ўзбекистон менинг иккинчи уйим») иммиграцион виза турини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берилган.

«Бу визанинг янги туридир. Ушбу ҳужжатнинг асосий мантиғи ва мақсади юқори академик билимларга, ҳаётий кўникмаларга эга бўлган юқори даромадли одамларни яшаш учун мамлакатимизга жалб қилишдир. Улар мамлакатимизда мустақил равишда ёки оила аъзолари билан яшаши ва ўз билимлари билан мамлакатимизга ҳисса қўшишлари мумкин. Бу, шунингдек, билим узатишнинг жуда катта манбаидир», дейди Шуҳрат Исақулов.

Божхона қўмитасига чегара бўлими билан биргаликда Гишткўприк ва Хайратон халқаро назорат-ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтган одамлар учун шароит яратиб, Fast Track (тезкор ўтиш) механизмини жорий этиш вазифаси юклатилди. 20 дақиқада тезкор ўтиш мақсади кўйилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар