“Ўзбекнефтгаз” нефть база ва айрим хусусий АЁҚШларда аҳолига сотилаётган автобензин ва дизель ёнилғиларининг сифати ўрганиб чиқди

“Ўзбекнефтгаз” нефть база ва айрим хусусий АЁҚШларда аҳолига сотилаётган автобензин ва дизель ёнилғиларининг сифати ўрганиб чиқди

АЁҚШларда тадбиркорлар томонидан республика ҳудудига чет давлатлардан импорт асосида олиб келинган автобензин ва дизель ёнилғиси сотилмоқда.

Сўнгги пайтларда, автотранспорт бошқарувчилари томонидан автобензин ва дизель ёнилғисининг сифат кўрсаткичларини белгиланган талабларга жавоб бермаслиги тўғрисидаги мурожаатлари кўпайганлиги кузатилмоқда.

Юқоридаги ҳолатларни ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутахассислари томонидан Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим хусусий АЁҚШларда ва нефть базаларга қарашли бўлган АЁҚШларда аҳолига сотилаётган автобензин ва дизель ёнилғиларидан март-апрель ойларида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан намуналар олинди.

Олинган намуналар “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг аккредитациядан ўтган кимё-назорат лабораториясида таҳлилдан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, афсуски, АЁҚШларда сотилаётган автобензин ва дизель ёнилғиси сифат кўрсаткичлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан белгилаб берилган кўрсаткичлардан фарқ қилиниши, яъни сифат кўрсаткичлари талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Аниқланган сифатсиз автобензин ва дизель ёнилғиси маҳсулотлари импорт асосида олиб келинаётган нефть маҳсулотлари жумласига кирганлигини, маълумот тариқасида мутасадди ташкилотлар ва истеъмолчилар эътиборига ҳавола қилишни “Ўзбекнефтгаз” АЖ мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Шуни қайд этиш лозимки, автобензин ва дизель ёнилғисининг сифат кўрсаткичларининг талаб даражасида бўлмаслиги автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техника воситаларининг ҳолатига, атроф муҳитга салбий таъсирини оширади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар