Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 15,9 фоизга ортиб, 1159 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 3 фоизга ортган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 33,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент мўтадил даражада қолди;
  • товар белгилари бўйича компонент 51 фоизга ортган.

Ҳудудлар кесимида Бухоро вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Бухоро (47,9 %), Сурхондарё (42,8 %), Наманган (35,4 %) ва Самарқанд вилоятларида (33,8 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

Бироқ, Ишбилармонлик фаоллиги индекси Хоразм (2,4 %), Қорақалпоғистон Республикаси (2,2 %) ва Сирдарё (0,2 %) вилоятида камайган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил июль ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 501,8 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг июнь ойига нисбатан 192,4 минг транзакцияга (3 %) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда ортган.

2025 йил июль ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Сирдарё (23,4 %), Андижон (21,2 %), Жиззах (14,8 %) ва Бухоро (9 %) вилоятида сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг июль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,3320 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 33,2 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 38,2 фоизга ва тузилган битимлар сони 28,2 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил июль ойида 6 656,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,8 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил июль ойида 1,0000 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан мўтадил даражада қолган.

2025 йил июль ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (489 600 бирлик) нисбатан 1 016 бирликка камайиб, 488 584 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 22 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 393 359 тадан 392 415 тага камайган (камайиш 944 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 92 292 тадан 92 198 тагача (-94 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 971 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 22 тага ортган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,5097 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 51 фоизга ортган. 2025 йилнинг июль ойида юридик шахслар томонидан 468 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1159

↑1,0305

↑1,3320

↑1,0000

↑1,5097

Бухоро вилояти

↑1479

↑1,0905

↑2,0000

↓0,9929

↑2,6250

Сурхондарё вилояти

↑1428

↑1,0257

↑2,0000

↑1,0029

↑1,6000

Наманган вилояти

↑1354

↑1,0842

↑1,7230

↑1,0034

↑2,1429

Самарқанд вилояти

↑1338

↑1,0882

↑1,7259

↓0,9993

↑1,5714

Тошкент шаҳри

↑1286

↑1,0121

↑1,6589

↑1,0033

↑1,5683

Навоий вилояти

↑1248

↑1,0867

↑1,6033

↓0,9996

↓0,2000

Андижон вилояти

↑1137

↑1,2124

↑1,1254

↓0,9958

↑1,4444

Жиззах вилояти

↑1065

↑1,1481

↓0,9229

↓0,9935

↑2,5000

Қашқадарё вилояти

↑1064

↑1,0286

↑1,0732

↓0,9985

↑1,8333

Тошкент вилояти

↑1058

↑1,0523

↑1,0311

↑1,0013

↑1,8824

Фарғона вилояти

↑1056

↑1,0819

↑1,0476

↓0,9981

↑1,3000

Сирдарё вилояти

↓998

↑1,2336

↓0,8614

↓0,9898

↓0,1429

Қорақалпоғистон Республикаси

↓978

↑1,0491

↓0,9374

↑1,0026

↓0,5000

Хоразм вилояти

↓976

↑1,0574

↓0,9030

↓0,9967

↓0,8571

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1143

↓0,9249

↑1,4303

↑1,0181

↓0,7697

Бухарская область

↑1417

↑1,0254

↑2,0000

↓0,9147

↑1,9091

Кашкадарьинская область

↑1415

↑1,0120

↑2,0000

↑1,0495

↑1,0000

Сурхандарьинская область

↑1414

↓0,9736

↑1,8372

↓0,9922

↑4,0000

Республика Каракалпакстан

↑1411

↑1,0900

↑2,0000

↓0,9981

↓0,3333

Самаркандская область

↑1367

↑1,0035

↑1,8587

↑1,0238

↑1,5714

Сырдарьинская область

↑1336

↑1,1402

↑1,7770

↑1,0105

↓0,1429

Джизакская область

↑1318

↑1,1132

↑1,7537

↓0,9802

↓0,3846

г. Ташкент

↑1316

↓0,8923

↑1,8680

↑1,0693

↓0,7104

Андижанская область

↑1301

↑1,4292

↑1,4054

↓0,9750

↓0,8125

Навоийская область

↑1193

↑1,0168

↑1,4748

↓0,9894

↑1,0000

Наманганская область

↑1180

↑1,0426

↑1,4327

↓0,9815

↓0,8824

Ферганская область

↑1033

↓0,9202

↑1,1848

↓0,9780

↓0,7222

Хорезмская область

↑1021

↑1,0339

↑1,0598

↓0,9797

↓0,6667

Ташкентская область

↓959

↓0,9073

↓0,9592

↑1,0686

↓0,7619

Исломбек Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар