Яна тўрт нафар бемор коронавирусдан тузалди

Яна тўрт нафар бемор коронавирусдан тузалди

Бугун, 14 апрель куни Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан (барчаси эркак) уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари самарқандлик) чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган. Яна бир нафари эса қашқадарёлик бўлиб, чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келган. Барчаси карантинда бўлишган ва коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишни бошлашган.

Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 89 нафарга етди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар