Янги Ўзбекистон кадрлари юқори салоҳият, савия ва чуқур билимли бўлишлари талаб этилади
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари масалаларига бағишланган йиғилиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Профессорнинг таъкидлашича, қабул қилинган чора ва тадбирлар давлат хизмати сифати ва ислоҳотларнинг натижадорлигини ошириш учун пухта замин тайёрлайди, соҳа хизматидан аҳоли розилигига эришиш йўлида ташланган улкан қадам бўлади.
Изоҳ қолдириш