Ўзбекистон Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

"Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:

  • Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатига;
  • бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.

Визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар