Фармон билан 2021 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби, 2022 йилдан бошлаб барча ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.
2021 йил 1 октябрдан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида уч нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.
Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача грант маблағлари берилади.
2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва ОТМларда ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилади.
2021 йил 1 сентябрдан Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган спортчи-тренерларга:
- спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;
- спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади;
- камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда БҲМнинг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.
2021 йил 1 октябрдан ҳар йили “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танлови ташкил этилади.
Танловда ғолиб деб топилган муаллифларга:
- биринчи ўрин учун – 100 миллион сўм;
- иккинчи ўрин учун – 75 миллион сўм;
- учинчи ўрин учун – 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилади.
Изоҳ қолдириш