2021 йилда умумий қиймати 6,5 млрд. долларга тенг лойиҳа ишга туширилади

2021 йилда умумий қиймати 6,5 млрд. долларга тенг лойиҳа ишга туширилади

2021 йилда умумий қиймати 6,5 млрд. долларга тенг 226 та йирик ва муҳим лойиҳанинг ишга туширилиши орқали 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

2016-2020 йилларда барча манбалар ҳисобидан асосий капиталга жами 89 млрд. долларлик инвестиция киритилди, улардан 19,5 млрд. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар.

Шу давр мобайнида давлат инвестиция дастурлари доирасида 791 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва натижада 86 мингта янги иш ўрни яратилди.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн. сўмлик 10 586 та лойиҳанинг амалга оширилиши 131,5 мингта янги иш ўрни яратилишига имкон берди.

2021 йилда умумий қиймати 6,5 млрд. долларга тенг 226 та йирик ва муҳим лойиҳанинг ишга туширилиши орқали 34 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар