Тошкент металлургия заводи 2020 йилнинг май ойида ишга тушади

Тошкент вилояти Зангиота туманида жадаллик билан барпо этилаётган Ўзбекистоннинг энг замонавий саноат корхоналаридан бири бўлган Тошкент металлургия заводининг ривожланиши учун янги имкониятлар юзага келмоқда. Бу ҳақида завод матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Мазкур ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги тегишли қарорида назарда тутилган.

Бугунги кунда давлатимизда импорт ўрнини босиш ва маҳсулот локализацияси бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай режаларнинг салмоқли қисми Тошкент металлургия заводи зиммасига юклатилган. Зеро, завод қурилиш индустрияси, машинасозлик ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун совуқ прокатли коррозияга қарши ҳимояланган қопламаларни ишлаб чиқарувчи илк корхонага айланиб, мазкур масала стратегик аҳамиятга эга бўлади.

Заводнинг ишга тушиши натижасида республиканинг металлургия маҳсулотига бўлган импорт тобелиги даражаси пасайиб, саноат имкониятлари сезиларли даражада ошади. Ўзбекистон иқтисодиётининг саноатлашувини инобатга олган ҳолда, ошиб бораётган бозор эҳтиёжларини қондириш учун келажакда 750 минг тоннага етказиш истиқболи билан технологик ечимларни ўзгартиришга қарор қилинган.

Натижада корхона томонидан совуқ прокатли металлнинг биринчи рулони 2020 йилнинг май ойида ишлаб чиқарилади. 2023 йилда эса заводни тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, ТМЗ учун жиҳозлар металлургия асбоб-ускуларини ишлаб чиқариш соҳасида дунёда етакчи бўлган Danieli концерни томонидан етказиб берилади. Етказиб берувчини танлашда нафақат жиҳозлар қиймати, балки концерн томонидан тасдиқланган замонавий технологик ва техник ечимлар, ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги ва албатта тайёр маҳсулот сифати инобатга олинган.

Завод қурилишида металлургия тармоғида дунёнинг етакчи лойиҳа-қурилиш ташкилотларидан бири бўлган “МетПром” компаниялар гуруҳи бош пудратчи ҳисобланади. Компания томонидан Тошкентда объектни лойиҳалаштириш, уни қуриш, ишга тушириш ва ходимларини ўқитиш амалга оширилади.

Тошкент вилояти Зангиота туманида жадаллик билан барпо этилаётган Ўзбекистоннинг энг замонавий саноат корхоналаридан бири бўлган Тошкент металлургия заводининг ривожланиши учун янги имкониятлар юзага келмоқда. Бу ҳақида завод матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Мазкур ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги тегишли қарорида назарда тутилган.

Бугунги кунда давлатимизда импорт ўрнини босиш ва маҳсулот локализацияси бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай режаларнинг салмоқли қисми Тошкент металлургия заводи зиммасига юклатилган. Зеро, завод қурилиш индустрияси, машинасозлик ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун совуқ прокатли коррозияга қарши ҳимояланган қопламаларни ишлаб чиқарувчи илк корхонага айланиб, мазкур масала стратегик аҳамиятга эга бўлади.

Заводнинг ишга тушиши натижасида республиканинг металлургия маҳсулотига бўлган импорт тобелиги даражаси пасайиб, саноат имкониятлари сезиларли даражада ошади. Ўзбекистон иқтисодиётининг саноатлашувини инобатга олган ҳолда, ошиб бораётган бозор эҳтиёжларини қондириш учун келажакда 750 минг тоннага етказиш истиқболи билан технологик ечимларни ўзгартиришга қарор қилинган.

Натижада корхона томонидан совуқ прокатли металлнинг биринчи рулони 2020 йилнинг май ойида ишлаб чиқарилади. 2023 йилда эса заводни тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, ТМЗ учун жиҳозлар металлургия асбоб-ускуларини ишлаб чиқариш соҳасида дунёда етакчи бўлган Danieli концерни томонидан етказиб берилади. Етказиб берувчини танлашда нафақат жиҳозлар қиймати, балки концерн томонидан тасдиқланган замонавий технологик ва техник ечимлар, ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги ва албатта тайёр маҳсулот сифати инобатга олинган. Завод қурилишида металлургия тармоғида дунёнинг етакчи лойиҳа-қурилиш ташкилотларидан бири бўлган “МетПром” компаниялар гуруҳи бош пудратчи ҳисобланади. Компания томонидан Тошкентда объектни лойиҳалаштириш, уни қуриш, ишга тушириш ва ходимларини ўқитиш амалга оширилади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар