UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, 2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун барча шартлар сақлаб қолинади.
"2017 йилнинг сентябрь ойида сўнги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсди, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошди.
Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқд а", дейилади хабар.
Компания матбуот хизматининг ёзишича, яқин келажакда истеъмолчилар учун автокредит ва муддатли
тўлов тизимлари ажратилади. Ушбу йўналишда компания банклар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.
Изоҳ қолдириш