Сенаторлар Тошкентдаги деҳқон бозорларидаги нарх-навони бориб текширди

Сенаторлар Тошкентдаги деҳқон бозорларидаги нарх-навони бориб текширди

Сенаторлар пойтахтдаги йирик деҳқон бозорларида бўлишиб, нарх-наво ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини текширди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабар қилди.

30 март куни Олий Мажлис Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ пойтахтнинг Миробод, Юнусобод ва Олой деҳқон бозорларини кўздан кечиришган. Бозорлардаги нарх-наволар эса ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлаган.

"Деҳқон бозорлари маъмуриятлари томонидан харидорлар орасида масофа сақланиши, одамларнинг бир-бирига яқин турмаслигига эътибор берилиб, ижтимоий масофа борасида тушунтириш олиб борилмоқда, туман санитария-эпидемиология назорати томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Бозорларнинг кириш қисмида эса харидорлар учун мазкур ўрнатилган махсус дезинфекция ускуналари ўрнатилган", дейилади хабарда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар