2020 йилда Топ-500 таликка кирувчи дунёнинг энг бадавлат инсонлари коронавирус тарқалиши ҳамда нефть нархининг тушиб кетиши сабабли қарийб 1 триллион доллар йўқотган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
12 март куни дунёнинг энг бадавлат 500 инсони йўқотган маблағлар миқдори 331 миллиард долларни ташкил этган. Бу агентликнинг энг бой одамлари рейтингидаги саккиз йиллик тарихида кузатилган энг катта бир кунлик пасайиш ҳисобланади.
Йил бошидан буён Топ-500 га кирувчи бизнесменлар жами 950 миллиард доллар (умумий маблағларининг 16 фоизи) йўқотган.
2020 йил бошида дунёнинг энг бадавлат инсонларининг умумий бойлиги 6,1 триллион долларга баҳоланган эди.
Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси сабаб юзага келган қўрқув ҳамда нефть нархининг тушиб кетиши оқибатида йўқотилган.
Бу каби йўқотишлар биринчи навбатда Louis Vuitton Moët Hennessy компанияи раҳбари Бернар Арнога таъсир қилди. У 9,5 миллиард долларидан айрилган. Шунингдек, Amazon асосчиси Жефф Безос (8,1 миллиард доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (6,9 миллиард доллар) йўқотган.
Топ-500 рейтингига кирувчи россиялик тадбиркорлар бир кун ичида 15,4 миллиард долларидан айрилган.
Изоҳ қолдириш