Берлинда Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга доир кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилди

Берлинда Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга доир кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилди

Берлинда Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар самараси ва 2020 йилги режалар ҳақида халқаро жамоатчилик хабардор этилмоқда.

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидхаджаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар ва Институти маркази раҳбари Б.Мустафоевдан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзолари Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер билан учрашишди.

Муҳокама марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳар йили Олий Мажлисга йўлланадиган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва унда кўтарилган долзарб масалалар бўлди. Шу билан бирга Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, хусусан, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Шундан сўнг, Шарқий европа ва халқаро тадқиқотлар марказида (ZOiS) “Янги Ўзбекистон сари йўл” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асосий йўналишлари хақида тақдимот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси иқтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал уюшма бошқаруви раиси Михаэл Шуманн ҳамда Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги фонд вакиллари билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказишди.

Умуман олганда, суҳбат чоғида Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга доир кенг кўламли масалалар юзасидан амалий фикрлар алмашилди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar