Эндиликда «бюджет»да ўқиган талабалар камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларда ишлаши таклиф қилинди

Эндиликда «бюджет»да  ўқиган талабалар камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларда ишлаши таклиф қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Кеча, 8 июнь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди.

Давлат раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабалар 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтирилиши таклифи билдирилди.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar