Zara ва Bershka брендлари эгаси бутун дунё бўйлаб дўконларини ёпади

Zara ва Bershka брендлари эгаси бутун дунё бўйлаб дўконларини ёпади

The Guardian нашрининг хабар беришича, испан компаниясидаги бундай ўзгаришлар коронавирус пандемияси вақтида онлайн-савдолар ўсгани билан боғланган. Қисқартиришлар Zara, Bershka, Pull & Bear ва Massimo Dutti каби брендларнинг эскироқ дўконларини қамраб олади.

Компания аксарият Осиё ва Европадаги дўконларини ёпишни режалаштирмоқда. Шундан кейин дўконлар сони 6700-6900 тагача камаяди. Шу билан бирга компания 450 та янги дўкон очишни режалаштирмоқда. Ўзгаришлар ходимлар сонига таъсир қилмайди. Ёпилган дўконлар ходимларига бошқа иш таклиф этилади, мисол учун, улар онлайн-харидларга ўтказилади.

Компаниянинг онлайн-савдолари чорак бўйича 50 фоизга ва апрелда 95 фоизга ўсди. Бироқ шунга қарамай, Inditex пандемия вақтида зарар кўрди. 1 февралдан 30 апрелгача компания савдолари 44 фоизга – 3,3 млрд еврогача тушиб кетди. Ритейлернинг маълум қилишича, чорак бўйича соф зарар 409 млн еврони ташкил қилган. Компания дўконларининг чорак қисми 8 июнгача ёпиқ қолган. Миллиардер Амансио Ортега компанияси 2022 йилгача онлайн-савдони ривожлантиришга 1 млрд евро ва дўконлар сайтлар билан яхшироқ уйғунлашиши учун яна 1,7 млрд евро сарфлашни режалаштирмоқда.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar