Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жорий йилда зарарли чигирткаларни республикамиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар заҳираси яратилган.
Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Яна бир муҳим жиҳат бу каби эзгу амаллар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон Республикалари шулар жумласидандир.
Изоҳ қолдириш