Бугунги кунга қадар «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокатда йўқотилган жами 1349 нафар фуқаронинг биометрик паспорти тикланди. Қайта ўрганиш натижасида 1116 нафар фуқаронинг паспорти топилди. Ҳозирги кунда 983 нафар фуқаронинг паспортларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда 13 май куни АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган навбатдаги брифингда айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, 818та туғилганлик ва 12та ўлим ҳақидаги, 291та никоҳ гувоҳномалари тикланди.
Тошқиндан талафот кўрган 13 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банклардан мавжуд 186,2 млрд. сўмининг қайтариш муддати 6 ойгача узайтириб берилди.
Жами 5,549 пенсионернинг 3,9 млрд. сўмлик пенсия пуллари Халқ банки филиаллари томонидан нақд пул шаклида тўлиқ етказиб берилди.
Тошқиндан талофат кўрган 541 уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирга 13,524 нафар ишчи ва 622 транспорт воситаси жалб қилинган.
Ҳудудларни алоқа ва интернет хизматлари билан таъминлаш ишларига 100 ортиқ соҳа, 200 нафарга яқин ҳарбий алоқа мутахассислари ва 15та махсус техника жалб қилинган.
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабабли узилган 44та мобил алоқа база станция фаоллаштирилди. Сув остида қолган 12та, жами 56та (97 фоиз) мобил база станциянинг фаолияти қайта тикланди.
Эътиборлиси, узилишлар юзага келган ҳудудларда ўрнатилган мавжуд жами 86та база станцияларининг 84таси (98 фоиз) фаол ҳолатда ишга туширилди.
Изоҳ қолдириш